Ахборот хати

«МАҚСУД ШАЙХЗОДАНИНГ АДАБИЙ МЕРОСИ ВА ЗАМОНАВИЙЛИК»

ШОИРНИНГ 115-ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ИККИНЧИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ

КОНФЕРЕНЦИЯ  

2023 йил 1617 ноябрь

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси

Тошкент давлат транспорт университети (Ўзбекистон Республикаси) Гейдар Алиев номидаги Ўзбекистондаги Озарбайжон миллий-маданий маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда Сизни «Мақсуд Шайхзоданинг адабий мероси ва замонавийлик» Иккинчи Халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этишга таклиф қилади.

Конференция мавзуси ХХ аср ўзбек адабиётининг тарихи ва ўзбек адабиёти хазинасига муносиб ҳисса қўшган буюк инсон – шоир Мақсуд Шайхзода ижоди билан боғлиқ.

Шоир, драматург, олим, жаҳон классик асарлари таржимони М. Шайхзода «…ўзбек ва Озарбайжон халқларининг тарихий ва маънавий қондошлиги рамзи бўлиб қолди».

Конференция мақсади:

Мақсуд Шайхзода ҳаёти ва ижодини ўрганиш; буюк ёзувчи асарлари қадриятларини, замонавий жамият ривожига қўшган ҳиссасини ўрганишга қаратилган фикрлар муҳокамасини ташкил этиш, ёш олимлар, докторантлар ва талабаларнинг китобхонликка қизиқишини шакллантириш ва ривожлантириш.

Йўналишлар:

Халқаро илмий-амалий конференция доирасида қуйидаги секциялар бўйича ишлаш режалаштирилган:

1-секция. Мақсуд Шайхзода ва ХХ аср ўзбек поэзияси.

2-секция. Мақсуд Шайхзоданинг илмий мероси.

3-секция. ХХ аср адабий жараёнлари ва Мақсуд Шайхзода драматургиясига хос хусусиятлар.

4-секция. Мақсуд Шайхзода – жаҳон классик асарлари таржимони.

5-секция. Мақсуд Шайхзода замондошлари хотирасида.

6-секция. Мақсуд Шайхзода – ижтимоий индустриал-техник тараққиёт куйчиси.

Ишчи тиллар: ўзбек, озарбайжон, инглиз, рус.

Конфренцияда иштирок этиш шакли

  • бевосита (чиқиш ва тақдимот билан маъруза қилиш);
  • билвосита (сиртдан) (материалларни чоп этиш).

Конференция иштирокчилари диққатига

  1. Конференция иши якунларига кўра Google Scholar маълумотлар базасига киритилган мақолалар тўплами нашр этилади. Новаторлик илмий мақолалари Scopus ёки WoS маълумотлар базасида чоп этиладилар.

Мақолалар 2023 йилнинг 12 ноябригача қуйидаги шакл орқали жўнатилади

Бадаллар 2023 йилнинг 12 ноябригача ташкилий қўмитанинг қуйидаги электрон почтаси манзилига қабул қилинади maqsudshayxzoda115@gmail.com

Конференция тўпламида чоп этиладиган мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар

Матн формати: MS Word, шрифт Times New Roman, кегль 14. Ҳошиялари: ҳар тарафдан 2,5 см дан. Номи катта ҳарфлар, ярим қалин шрифтда босилиб, автомат равишда марказ бўйлаб текисланади. Қуйида один интервал ўтказиб катта ҳарфлар билан – муаллиф ФИШ, илмий даражаси, унвони (мавжуд бўлса). Навбатдаги сатрда – ташкилотнинг тўлиқ номи, мамлакат, шаҳар. Бир интервалли чекинишдан сўнг аннотация (камида 100 та сўзда иборат), калит сўзлар (5-6) келиб, улардан кейин битта интервал ўтказиб – бир ярим интервал орқали чоп этилган матн, хатбошидаги чекиниш – 1 см, энига кўра текисланади. Мақола сўнггида умумий қабул қилинган қоидалар бўйича тузилган адабиётлар рўйхати илова қилинади. 

Мақола номи, аннотация, калит сўзлар, муаллиф(лар) ФИШ, илмий даражаси, ташкилотнинг тўлиқ номи, фойдаланилган адабиётлар рўйхати мақола ёзилган тилда ва инглиз тилида тақдим этилади.

Расмлар номи ва рақамлари расмлар остида кўрсатилади (улар мавжуд бўлса).

Мақола ҳажми – 3 дан 6 саҳифагача. Адабиётлар рўйхатидан сўнг муаллифлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади (намуна алоҳида файл тарзида тақдим этилган).

Материал электрон кўринишда ташкилий қўмитанинг қуйидаги электрон манзилига тақдим этилиши шарт: maqsudshayxzoda115@gmail.com. Муаллифлар мақолада келирилган фактлар аниқлиги ва ишонарлилиги учун жавобгар ҳисобланадилар. Техник талабларга мувофиқ келмайдиган мақолалар қабул қилинмайди. Тақриздан ўтказилмаган мақолалар конференция дастурига киритилмайди ва муаллифларга қайтариб берилмайди.

Конференция материаллари электрон тўплам кўринишида чоп этилади. Ҳар бир иштирокчига иштирок этиш сертификати берилади.

Ахборот хати

SCOPUS ёки WoS маълумотлар базаси учун

тайёрланган мақолалар IMRAD формати асосида расмийлаштириш талаб этилади.

  • мақолалар инглиз тилида қабул қилинади;
  • мақола ҳажми 6 тадан 12 саҳифагача;

Матн оригиналлиги камида 80% (мақолалар Антиплагиат тизими бўйича текширувдан ўтказилади);

Мақолани қуйидаги ҳавола орқали юборилади:

Материаллар тақдим этишга қўйиладиган талаблар

Адибнинг 115 йиллигига бағишланган «Мақсуд Шайхзоданинг адабий мероси ва  замонавийлик» иккинчи халқаро илмий-амалий конференциясида бевосита ва билвосита иштирок этиш учун қуйидагилар зарур:

(агар иш муаллифлари бир нечта бўлса, барча иштирокчилар рўйхатдан ўтишлари шарт);

  • конференция материаллари (маъруза тезислари ва мақолалар) қуйидаги шакл орқали жўнатилади 
  • Барча масалалар бўйича тубандаги электрон почтага мурожаат қилиш мумкин: maqsudshayxzoda115@gmail.com

Ҳар бир мақола алоҳида файлда тақдим этилиши шарт. Файл номида биринчи муаллиф фамилияси кўрсатилади, масалан, «Фамилия.doc ёки .docx». нашр этиш учун конференция сайтида рўйхатга олинган иштирокчилар материаллари қабул қилинади. Ташкилий қўмита йўлланган материалларни саралаб олиш ҳуқуқига эга. Маъруза тезислари ва мақолалар  мажбурий равишда Антиплагиат тизими текширувидан ўтказилади. Чоп этиш учун фақат аввал нашр этилмаган, илмий янгиликка, долзарбликка, амалий аҳамиятга эга бўлган, талабларга мувофиқ расмийлаштирилган материалларгина қабул қилинади. Конференция мавзусига номувофиқ бўлган, шунингдек тақдим этилиш муддатларига, ҳажми ва расмийлаштириш қоидаларига риоя қилинмай топширилган материаллар қабул қилинмаслиги мумкин.

Материалларни тақдим этишнинг муддатлари

2023 йил 12 ноябргача

Иштирокчиларни рўйхатга олиш

2023 йил 12 ноябргача

Муаллифлар конференция материалларини (маъруза тезислари ва мақолалар) жўнатиш

2023 йил 12 ноябргача

Конференциянинг халқаро иштирокчилари сонинга аниқлик киритиш мақсадида етиб келгани/кетгани тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш (авиачипта ва паспорт кўчирма нусхаси)

2023 йил 12 ноябргача

Конференциянинг маданий дастуридаги иштирокни тасдиқлаш (конференция доирасида Самарқанд шаҳрига ташриф буюриш),  ташкилий бадал қўшиш йўли билан (бадал сканери ёки чеки telegram рақамга тақдим этилади.

 +99890 097 60 26 Tashkenbayev Tashtemir Tashkenbayevich ёки  maqsudshayxzoda115@gmail.com) эл.почтаси орқали.

Конференция дастури

Санаси

Вақти

Биринчи кун тадбирлари

2023 йил.

16 ноябрь

пайшанба

9.00-  10.00

Чиғатой қабристонидаги ёзувчи мангу қўним топган масканига гуллар қўйиш

10.00 – 10.40

Иштирокчиларни рўйхатга олиш

10.40 – 11.00

Очилиш маросими

11.00 – 13.00

Пленар мажлис

13.00 – 14.00

Тушлик

14.00 – 17.00

Озарбайжон маданий марказида тадбир (“Ўзбек (рус) тили” кафедраси  доцентлари монографиялари тақдимоти, М. Шайхзода мукофоти стипендиатларини тақдирлаш, М. Шайхзода ҳақидаги фильм намойиши, М. Шайхзода музейига ташриф буюриш)

17.00 – 19.00

Кечки Тошкент бўйлаб саёҳат

Санаси

Вақти

Иккинчи кун тадбирлари

 2023 йил

17 ноябрь

жума

06:00

 

Самарқанд шаҳрига йўлга чиқиш

10:00

 

Самарқанд шаҳрига етиб келиш

10.00 – 13.00

Самарканд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб саёҳат

(шаҳар бўйлаб гид билан, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар ташкил қилиш)

13.00 – 14.00

Тушлик

14.00 – 16.00

Самарканд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб саёҳат

 (шаҳар бўйлаб гид билан, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар ташкил қилиш)

17.00

Тошкент шаҳрига йўлга чиқиш

21.00

Тошкент шаҳрига етиб келиш

Конференцияда иштирок этиш вариантлари ва ташкилий бадал қиймати

Иштирок этиш вариантлари

КОНФЕРЕНЦИЯ РЕЗИДЕНТЛАРИ УЧУН

КОНФЕРЕНЦИЯ НОРЕЗИДЕНТЛАРИ УЧУН

 

ТАШКИЛИЙ БАДАЛ ҚУЙИДАГИНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ

БЕВОСИТА, МАЪРУЗА билан

100.000 сўм

10 $

ТАШҚИ, фақат мақолани чоп эттириш

200.000 сўм

20 $

Конференциянинг маданий дастурида иштирок этиш

Конференциянинг маданий дастурида иштирок этиш (хоҳишига кўра)

Конференцияда маъруза билан иштирок этиш

Конференциянинг Озарбайжон марказидаги маданий дастурида иштирок этиш

Овқатланиш (кофе-брейк, тушлик, кечки таом)

Икки томонлама трансфер Тошкент-Самарқанд-Тошкент

Ахборот материаллари, нашр этишга конференция материалларини, ноширлик харажатларини тақдим этиш

1.200.000 сўм

100 $

Мақолани Scopus ёки WoS маълумотлар базасида чоп этиш

Энг яхши илмий мақолалар Scopus ёки WoS маълумотлар базасида чоп этилади

ТАШКИЛИЙ БАДАЛ 250 $ НИ ТАШКИЛ ЭТАДИ

реквизитлар:

Uzcard 5614 6819 0219 7296   Tashkenbayev Tashtemir

Visa card 4108 5901 1022 5441 Tashkenbayev Tashtemir

Меҳмонхонада яшаш харажатлари ташкилий бадал таркибига кирмайди.

Меҳмонхоналардан жой олишга буюртма бериш Ташкилий қўмитага мурожаат қилиш орқали ёки конференция иштирокчилари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Тошкент давлат транспорт университети яқинида жойлашган меҳмонхона локациялари вариантлари қуйида келтирилган:

Боғланиш

Конференция Ташкилий қўмитаси манзили

100167 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Темирйўлчилар кўч., 1. Тошкент давлат транспорт университети (ТДТУ), “Ўзбек (рус) тили” кафедраси

Электрон почта:  maqsudshayxzoda115@gmail.com

Боғланиш учун телефонлар:

  • +998 90 989 55 33 доцент Юсупов Шерматилла Рахматович – ўзбек тили
  • +99890 097 60 26 доцент Ташкенбаев Таштемир Ташкенбаевич – рус тили
  • +99891 942 66 99 доцент Рустамов Илхом Турсунович – инглиз тили
Scroll to Top